Таржимонлар: Қ. Мирмуҳамедов, И. Аҳмедов, Р. Жабборов. — Т.: Янги аср авлоди, 2017. — 160 б. — ISBN 978-9943-27-948-3.
Қўлингиздаги китобга детектив жанри қироличаси номини олган ёзувчи Агата Кристининг энг қизиқарли ҳикоялари танлаб олинди. Ушбу ҳикоялар бир-биридан қизиқарли, сирлилиги билан китобхон эътиборини тортади. Ёзувчининг асарлари китобхонни воқеаларнинг сирли жумбоққа бойлиги билан ўзига тезда жалб қилади. Унинг изқувар қаҳрамонлари фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши билан ажралиб туради. Айниқса, қўнғиз мўйлов Пуаронинг жиноятларни фош этиши ёки Марпл хонимнинг жиноятларни очишда масаланинг ечимида ўзининг аниқ хулосасини бериши кишини ҳайратга солади. Сиз, азиз ўқувчи, китобни ўқиш жараёнида бунга амин бўласиз.
Тилсимли шахмат.
Ўғирланган миллион доллар.
Иштар ибодатхонасидаги қотиллик.
Ўлим гиёҳи.
Қишлоқ коттежидаги жиноят.
Гриншоу қасри.
Булбул ошёни.
Шоҳида.